Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қулаган дарахтлар кечаси. Ноқулай об-ҳаво қандай зарарлар етказди? (фото)

Қулаган дарахтлар кечаси. Ноқулай об-ҳаво қандай зарарлар етказди? (фото)

Гидрометерология марказининг 2020 йил 6 апрелдаги махсус огоҳлантириш хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 7-9 апрель кунлари кучли ёғингарчилик ёғиши (айрим жойларда ёмғир қорга айланиши), ҳаво ҳароратининг 0-5 градусгача кескин тушиб кетиши, кучли шамол бўлиши ва шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда 23-28 м/с гача кучайиши тўғрисида хабар қилинган эди.

Бунинг натижасида 8 апрелдан 9 апрел кунига ўтар кечаси кучли қор ёғиши оқибатида кўплаб дарахтларнинг синишига, электр тармоқларида узилишлар ва газ қувурларининг шикастланишига сабаб бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, жами 44 та электр тармоқларида узилиш кузатилди, 31 та ҳолат эрталаб соат 10:00 га қадар бартараф этилиб, ҳозирда 13 та электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Булар:

— Олмазор тумани, Қорақамиш 2/3 ва 1/3 мавзеларида;

— Юнусобод тумани, «Исломобод» ва «Ҳасанбой» маҳаллалари, 14-мавзе, Марказ-4 мавзеларида;

Мирзо Улуғбек тумани Улуғбек маҳалласида;

Учтепа тумани «Кўксарой» маҳалласида;

Чилонзор тумани, «Бешқўрғон» маҳалласи ва Чилонзор кичик саноат ҳудудида;

Шайхонтоҳур тумани, «Самарқанд дарвоза», Сузук ота ва «Гулобод» маҳалларида;

Жами 20 та газ тармоқларининг узилиши кузатилиб, 7 та ҳолат эрталаб соат 10:00 га қадар бартараф этилиб, ҳозирда 13 та манзилларда газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Улар:

Чилонзор тумани 9-мавзедаги 61-уй, 3-мавзедаги 78-уй, 6-мавзедаги 52-уй, 5-мавзедаги 11-уй, 6-мавзедаги 67-уйларда;

Миробод тумани, Файзобод кўчаси 42-уйда;

Олмазор тумани, Чуқурсой кўчаси 2,17 ва 18-уйларда;

Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси 17-уйда;

Учтепа тумани, 11-мавзе 17-уй, Заргарлик корхонаси,

Яшнобод тумани, Авиасозлар 4-уй ва Бирлашган кўчаси 10-уйда;

Электр ва газ тармоғидаги узилишлар сабабли шаҳардаги 7 та локал қозонхоналар (Мирзо Улуғбек тумани - 5 та, Шайхотоҳур – 2 та) фаолияти тўхтатилган.

Уларга уланган 148 та кўп қаватли уйларга иссиқлик таъминотини етказишнинг вақтинча имконияти йуқ.

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Ҳозирда ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Аварияларни тезкорлик билан бартараф этишга барча коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг тегишли куч ва воситалари жалб қилинган.

Кун якунига, яъни соат 18.00 га қадар аниқланган узилиш ҳолатлари тўлик бартараф этилади», — дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг