Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров иши бўйича янги тафсилотларни маълум қилди (видео)

Бош прокуратура собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров иши бўйича янги тафсилотларни маълум қилди (видео)

Рашиджон Қодиров (ўнгдан биринчи) Шуҳрат Узоқов билан биргаликда ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорлари йиғилишида. Тошкент. 2014 йил 8 октябрь.

Фото: «Genproc.gov.ru»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бугун, 5 июнь куни бўлиб ўтган «Мамлакатимизда ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси» мавзусидаги брифингда Рашиджон Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича янги маълумотларни ошкор қилди.

Тадбирда иштирок этган «Kun.uz» мухбири Зафарбек Солижоновнинг собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов жараёни қайси босқичда экани ҳақидаги саволига жавобан Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мақсуд Ўролов қуйидагиларни маълум қилди:

— Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан собиқ бош прокурор Қодиров Рашид Ҳамидовичга нисбатан ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти. Тергов жараёнида Қодиров Рашид Ҳамидович томонидан лавозимга тайинлаш, шунингдек, раҳнамолик қилиш, пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Жиноят иши бўйича ҳозирда 24 нафар шахсга айблов эълон қилинган, шулардан 21 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти. Тергов якуни бўйича албатта оммавий ахборот воситаларига терговда аниқланган ҳолатлар бўйича маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси даставвал бу маълумотни рад этган, сўнгра 24 февраль куни буни расман тасдиқлаган эди. Собиқ бош прокурор товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш каби жиноятларини содир этишда айбланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг