Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман: Рустам Иноятов вазифасидан озод этилди. МХХ тузилмасида яна қатор тайинловлар рўй беради

Расман: Рустам Иноятов вазифасидан озод этилди. МХХ тузилмасида яна қатор тайинловлар рўй беради

Фото: «Sinhua»

Бироз аввал Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов вазифасидан озод этилиб, ўрнига республика Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев тайинланиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабар расман ўз тасдиғини топди.

«Халқ сўзи онлайн» нашри хабарига кўра, МХХ тузилмасида яна бир қатор тайинловлар рўй бериши кутилмоқда.

«Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раислигидан олиниб, унинг ўрнига шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори вазифасида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

Генерал-полковник Рустам Иноятов 1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ихтиёр Абдуллаев 2015 йил 20 апрелдан буён республика Бош прокурори сифатида ишлаб келаётган эди. МХХ тузилмасида яна бир қатор тайинловлар рўй бериши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг