Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман: «Avtotest» монополиясига барҳам берилди

Расман: «Avtotest» монополиясига барҳам берилди

Фото: Коммерсант

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, «Avtotest Report» МЧЖнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича монополиясига барҳам берилди.

Адлия вазирлигининг Телеграм тармоғидаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида ёзилишича, ҳукумат томонидан киритилган таклифлар ва «Avtotest Report» МЧЖ тажрибаси инобатга олиниб, 23 февралдаги қарор билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан 2018 йил 1 июндан бошлаб барча давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳайдовчиларнинг етарли билим ва малакага эга бўлиши нафақат ўзлари учун балки барча фуқароларнинг хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳим. Шу боис, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, қарор билан автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахсларга малака ошириш мажбурий эмаслиги белгилаб қўйилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг