Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расул Кушербаев: «Бу — тиббиётчилар учун қўшимча тўсиқ бўлмаслигига умид қиламиз»

Расул Кушербаев: «Бу — тиббиётчилар учун қўшимча тўсиқ бўлмаслигига умид қиламиз»

Foto: Facebook/Rasul Kusherbayev

Парламент қуйи палатасида соғлиқни сақлаш вазирлигининг фаолияти бўйича вазир А.Шодмоновнинг ҳисоботини эшитаяпмиз, деб хабар берди Олий Мажлис Қуйи палатаси депутати Расул Кушербаев.

«Вазирнинг билдиришича, 2019 йилнинг 1 июль санасидан эътиборан шифокорларда тоифа тизимига барҳам берилиб, улар лицензиялашга ўтиларкан. Бу бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда экан. Бу — тиббиётчилар учун қўшимча тўсиқ бўлмаслигига умид қиламиз», дейди Расул Кушербаев.

«Дарвоқе, шу йил охиригача тиббиёт ходимларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тартиб жорий этилиши кутилмоқда. Улар яшаш жойи бўйича поликлиникаларда кўрикдан ўтишаркан. Амалиётда тиббий ходимлар ҳам тиббий кўрикдан ҳақ тўлаш эвазига ўтади. Бу Меҳнат кодекси талабларига зиддир», деб ёзади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг