Депутат ўз округида ютқазган иккита лойиҳани ғолибга айлантириши мумкин

2026 йилдан бошлаб «Ташаббусли бюджет» жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни депутатлар ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Бунда:
- Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар йили «Ташаббусли бюджет» жараёнлари доирасида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан иккита лойиҳани (ҳар мавсумда биттадан) сайловчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда «Очиқ бюджет» ахборот порталида танлайди;
- депутатлар томонидан танланган лойиҳалар «Очиқ бюджет» ахборот порталида автоматик равишда ғолиб деб топилади ва ушбу лойиҳалар республика буджетидан молиялаштирилади.
Ушбу харажатларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга бир йилда икки мавсум учун базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг баравари миқдорида (амалда 3,3 млрд сўм) маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter