Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда янги университет очилади

Самарқандда янги университет очилади

Фото: Новости Узбекистана

2018−2019 ўқув йилида Самарқандда «Ипак йўли» халқаро туризм университети очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида хабар берилди.

ОТМни очиш ташаббусини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Циньдаодаги ШҲТ саммитида илгари сурган эди.

«Бу ерда туризм соҳасидаги энг яхши мутахассислар дарс ўтиб, бизнинг барча давлатларимиздан талабалар таҳсил олиши мумкин», — деган эди давлат раҳбари.

Даставвал ОТМда 100 киши, асосан Ўзбекистон фуқаролари таълим олади. Келгуси ўқув йилидан ШҲТга аъзо давлатлардан абитуриентлар қабул қилинади, дея қайд этди Давлат туризм қўмитаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг