Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши бошланди

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши бошланди

29 октябрь куни Самарқанд шаҳрида, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларнинг 12-йиғилиши ўз ишини бошлади.

Анжуман давомида ташкилот кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Хусусан:

- ёшлар сиёсати ривожланиши;

- давлатлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;

- барқарор ривожланиш;

- инклюзивлик масалалари кун тартибидан ўрин олган.

Йиғилишни ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди ва йиғилиш раиси этиб сайланди.

У ўз нутқида кенгаш кун тартиби мазмунан бой эканини ҳамда ЮНЕСКО фаолияти учун муҳим йўналишларни ўз ичига олганини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг