Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандлик шифокор пичоқлаган эркак шифохонага етмай жони узилди

Самарқандлик шифокор пичоқлаган эркак шифохонага етмай жони узилди

Фото: «Zamin.uz»

Кеча, 21 март куни Самарқанд туманида нохуш ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Захлик маҳалласида яшовчи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Самарқанд вилояти филиали шифокори, 1974 йилда туғилган М.Эшонқулов уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида, Навбоғ маҳалласида яшаган, 1965 йилда туғилган М.Хожиевнинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада М.Хожиев касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. М.Эшонқулов қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг