Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Санитария-эпидемиология хизматига раҳбар тайинланди

Санитария-эпидемиология хизматига раҳбар тайинланди

Баҳодир Қаҳроманович Юсупалиев.

Президент қарори билан (ПҚ-4849, 06.10.2020 й.) Баҳодир Каҳрамонович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Президентининг шу йил 25 июлдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилганди. Ушбу хизматнинг бугунги кундаги энг асосий вазифаси вирус занжирини узиш этиб белгиланганди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими, ҳокимликлар билан биргаликда беморларни соғайтириш ва улардан бошқаларга вирус юқишини камайтириш ҳам хизматнинг энг муҳим йўналиши сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Юсупалиев шу йилнинг апрел ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг