Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардор Умурзоқов бошчилигида комиссия тузилади

Сардор Умурзоқов бошчилигида комиссия тузилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ўтказаётган йиғилишда пахта хом ашёси ва ип-калавани қайта ишлашни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов бошчилигида Республика комиссияси тузилиши белгиланди.

Комиссиянинг асосий вазифаси юқорида айтиб ўтилган 9 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилаш ва ижросини ташкил этиш ҳисобланади.

Кластерлар пахтадан ип-калавагача ишлаб чиқариш занжирини жорий этишга масъул бўлади.

Агар кластернинг ўзида хоҳиш бўлса, бемалол ўзи қайта ишлашни тўлиқ циклда амалга ошириши мумкин.

Бундан буён, алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниб, уларда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун барча шароитлар яратиб берилади.

Комиссия элчилар ва кластерлар билан бирга бу индустриал зоналар бошқарувига чет эл компанияларини жалб қилиб, нуфузли брендларни олиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг