Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенга уч йил етади — Шавкат Мирзиёев Хивадаги суҳбат тафсилотини айтиб берди

Сенга уч йил етади — Шавкат Мирзиёев Хивадаги суҳбат тафсилотини айтиб берди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари икки кун муқаддам Хоразм вилоятига қилган ташрифи тафсилотларига тўхталиб ўтди.

— Хива яқинида бир отахон билан гаплашиб қолдим. Унинг юзидан нур ёғилиб турганди, айтишича умри давомида умуман ичмаган, чекмаган экан. Ёши саксондан ошиб, тўқсонга яқинлашиб қолган, аммо анча дадил.

Отахоннинг 14 сотих ери бор экан, бир йилда 90 миллион сўм даромад қилибди. «Охирги уч йилда нима эксам, уйимдан олиб кетишяпти. Помидор экаманми, бодрингми ёки чеснок, ўзлари йиғиштириб олишади», деди у.

Шу инсон менга бир гап айтди. «Агар ишлар шу кетишда давом этса, давлатни кўтариб олиш учун 3 йил етади», деди у. Мен эътироз билдирдим: «Беш йил керак», дедим.

Аммо отахон «йўқ», деди. «Мен нафақадаги одамман, ҳар куни шу ерда ўтираман. Илгари мана шу кўчадан бир кунда нари борса 22 тележка пахта ўтарди. Мен санардим. Ҳозир эса 47-50 тележка пахта кетяпти. Ҳеч қаерда штаб йўқ, мажбурий меҳнат йўқ, аммо пахта териляпти, деди», деди у.

Одамларимиз мана шундай ишонч билдиришса, албатта ўзимиз орзу қилган мамлакатни қурамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг