Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Шаҳидлар хотираси» майдони ўраб олинганига изоҳ берилди

«Шаҳидлар хотираси» майдони ўраб олинганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасиси тунука девор билан ўраб олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу мажмуада қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланганини маълум қилди.

«Реконструкция жараёнида ҳудуддаги дарахтларга зарар етказмаган ҳолда қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади, рамзий ротонда реконструкция қилинади, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади, аҳоли учун маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва «Wi-Fi» ҳудудларини барпо этиш режалаштирилган», дейилади хабарда.

Бундай қурилиш-таъмирлаш ишлари ижтимоий тармоқ фаолларинг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг