Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Шарғункўмир»даги иш ташлашдан сўнг 9 мансабдор шахс лавозимидан бўшатилди

«Шарғункўмир»даги иш ташлашдан сўнг 9 мансабдор шахс лавозимидан бўшатилди

Шу кунларда турли ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган «Шарғункўмир» АЖда жорий йилнинг 14-15 август кунлари ходимлар томонидан иш ташлашлар бўлиб ўтгани ҳақида маълумот берилди. Ушбу хабар кенг жамоатчиликда турли хил тушунмовчиликларни келтириб чиқармаслиги учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий баёнот беради.

Ушбу холат бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбариятининг 2019 йилнинг 14 августдаги №995–Н-сонли буйруғига асосан махсус ишчи гурух ташкил этилди. Ишчи гурух – «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари (гуруҳ раҳбари), «Ўзбеккўмир» АЖ ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи, Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари, Юридик бошқарма юрисконсулти, Ички аудит хизмати аудитори, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бўлим мудири, Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавсизлиги Сурхондарё бошқармаси бош мутахассиси, «Термиз МТУ» УКнинг Ходимлар ва ижтимойи масалалар бўлим бошлиғи ва Касаба уюшмаси ҳудудий қўмита раисидан ташкил топган бўлиб, «Шарғункўмир» АЖ корхонасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Тушунмовчиликлар юзасидан барча ишчи-хизматчиларга тўлиқ маълумот берилган, жумладан, ходимларга ойлик маошларини белгиланиш тартиби, мукофот пуллари ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг ходимлар яна иш жойларида ўз ишларини давом эттиришган.

Махсус комиссия норозилик ҳолатларини атрофлича ўрганиб чиқди. Натижада 9 нафар мансабдор шахс ўз лавозимидан озод этилди. Мазкур корхонада ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, корхонанинг иқтисодий-ижтимоий холатларини тўлиқ ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ мутахассислари «Шарғункўмир» АЖда ўз ишини давом эттирмоқда.

Маълумот учун, корхона бўйича ўртача иш хаққи миқдори 2 343 минг сўмни ташкил этади, жумладан асосий фаолият билан шуғулланадиган касб эгалари бўйича:

- Кўмир қазиб олиш забойнинг кон ишчиси (ГРОЗ) - 3 800 минг сўм;
- Ер ости электрчилангари – 2 100 минг сўм;
- Ер ости мустахкамловчиси – 2 490 минг сўм ташкил этади.

Корхона ишчиларини ишлаб чиқариш кўрсаткичларига боғланган ҳолда мукофотлаш Низомлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Ер ости усулда кўмир қазиб олувчи ва лаҳмлар ўтувчи асосий касб эгалари учун ишбай иш хақи тизими ишлаб чиқилган барча бажарадиган ишлари бўйича хронометраж кузатувлар асосида таннархлар ишлаб чиқилган.

2019 йил 1 август куни ҳолатига жамиятда тасдиқланган штат жадвали бўйича иш ўрни 596 тани, амалда ходимлар сони 542 кишини ташкил этиб бугунги кунда 54 та (жумладан, дирекция – 21 та, «Шаргункумир» АЖ буйича 33 та) вакант иш ўринлари мавжуд.

Ахборот-таҳлилий медиа маркази

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг