Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 февраль жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, давлат раҳбари Бухоро вилоятининг аҳолиси билан мулоқот қилиши, иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган.

Икки кунлик ташриф давомида Президентимиз аввалги топшириқлар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши, галдаги муҳим вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.

Эслатиб ўтиш керак, давлат раҳбари 2017 йил 10-11 март кунлари вилоятга ташрифи чоғида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли режаларни белгилаб берган эди. Мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳаллийлаштириш даражаси ва экспорт ҳажми ошди. Транспорт ва сервис инфратузилмаси ривожланиб, сайёҳлар оқими кўпайди. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаган имкониятлар ишга солинди. Янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар бунёд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг