Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниевга омад тилади

Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниевга омад тилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифи доирасида вилоят Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари сессиядаги нутқи давомида вилоятнинг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниевга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири хабар бермоқда.

— Шуҳрат Ғаниев кимгадир ёқади, кимгадир эса ёқмайди. Аммо унинг битта фазилати бор — у ҳалол одам, тоза ишлайди ва ҳаловат нималигини билмайди. Ўзини юз фоиз ишга бағишлайди. Баъзи ҳокимларни биламан, дабдабага берилиб кетади. Аммо Ғаниев ундайлардан эмас.

Мен ундан розиман. Шуҳрат Ғаниев қаттиққўллиги ва билими билан Фарғона вилояти учун катта ишлар қилди. Албатта у қаттиққўл, аммо ҳоким ҳаммага ёқиши шарт эмас, у адолатли бўлиши керак.

Шу сабабли ҳам Шуҳрат Ғаниевни Фарғона вилоятидан олиб, энг оғир соҳада ишга қўйдик. У билими, қаттиққўллиги ва тадбиркорлиги билан юртимизга хизмат қилади.

Ғаниев илгари йўл қўйган хато ва камчиликларидан хулоса чиқариб, ишлашда давом этади. Мен Шуҳрат Ғаниевга омад тилаб, ишларида муваффақият тиламоқчиман, — деди Шавкат Мирзиёев.

Айни вақтда Фарғона вилоят Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда. Xabar.uz ахборот таҳлилий портали сессия фаолиятини ёритишда давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг