Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ШҲТ Медиа форумида Ўзбекистоннинг рақамли медиа тараққиёти тажрибаси тақдим этилди

ШҲТ Медиа форумида Ўзбекистоннинг рақамли медиа тараққиёти тажрибаси тақдим этилди

Фото: Контент маркази

Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Медиа форуми бўлиб ўтди.

Форумда Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг давлат органлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда медиа соҳаси вакиллари иштирок этди.

Анжуманнинг асосий муҳокамалари рақамли трансформация, сунъий интеллектнинг медиа соҳасига таъсири, янги медиа форматлар, рақамли платформалар имкониятлари ҳамда мамлакатлар ўртасидаги ахборот ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларига бағишланди.

Мазкур нуфузли форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори Қобулжон Аҳмедов иштирок этиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда очиқ ва замонавий ахборот маконини шакллантириш, медиа соҳани қўллаб-қувватлаш ҳамда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Таъкидланганишича, бугун Ўзбекистонда мултимедиа контенти жадал ривожланмоқда, рақамли инфратузилма кенгаймоқда, онлайн платформалар ва ижтимоий тармоқлар аудиторияси изчил ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, тез суръатларда кечаётган технологик тараққиёт шароитида самарали фаолият юрита оладиган янги авлод журналистлари ва медиа мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Форум доирасида сунъий интеллектнинг медиа соҳасидаги ўрни ва аҳамияти ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Мазкур технологиялар катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш, контент тайёрлаш жараёнларини тезлаштириш ва аудитория билан мулоқотнинг янги шаклларини яратиш имконини бермоқда. Айни пайтда ахборотнинг ишончлилиги, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, алгоритмлар шаффофлиги ва сунъий интеллектдан этик фойдаланиш масалалари бугунги глобал медиа маконидаги энг долзарб мавзулардан бири сифатида қайд этилди.

Қобулжон Аҳмедов ўз чиқишида медиа воситалари халқлар ўртасидаги мулоқот ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши, тасдиқланмаган ахборотлар тарқалишига қарши курашиши ҳамда конструктив халқаро мулоқот маданиятини шакллантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг