Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор қишда семириб кетмасликнинг йўлларини айтди

Шифокор қишда семириб кетмасликнинг йўлларини айтди

Қиш мавсумида кўпчиликда иштаҳа яхшиланади ва жисмоний фаоллик камаяди. Бу ортиқча вазннинг шаклланишига олиб келади, дейди умумий амалиёт шифокори Aнастасия Жданова «Известия»га берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, куз-қиш даврида инсон тана вазни тахминан 5 фоизга ошади.

Физиология шундайки, совуқ ҳавода организмда ёруғлик ва қуёш етишмаслиги, кўп овқталаниш туфайли ёғ тўқималари тўпланади.

Қўшимча вазн тўплашни истамайдиганлар учун мавсумга қараб кийиниш муҳим, дейди мутахассис. Жисмоний машқлар, кўчада кўпроқ юриш ва қишки жисмоний фаолият турлари ҳам зарур.

Шифокор, айниқса, кўпроқ протеинни ўз ичига олган фойдали диетага эътибор қаратди.

«Бу янги ва ёғсиз гўшт, балиқ, кам ёғли сут маҳсулотларини ўз ичига олади. Протеиннинг қўшимча манбаи протеинли коктейллар бўлиши мумкин, бу ҳам овқатнинг калория миқдорини тахминан 30 фоизга камайтиради», - дея таъкидлади експерт.

Бундан ташқари, парҳез сабзавот, мева ва ўтларни ҳам ўз ичига олади. Оптимал парҳез кунига 4-6 марта овқатланишдир, дейди шифокор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг