Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шомаҳмудовлар ҳайкали жойига қайтди (фоторепортаж)

Шомаҳмудовлар ҳайкали жойига қайтди (фоторепортаж)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўча, «Бунёдкор» метро бекати ҳамда «Истиқлол» санъат саройига «Халқлар дўстлиги» номи қайтарилиши ҳақида хабар берган эдик

Президент матбуот хизмати томонидан тайёрланган «Шавкат Мирзиёев: вақт ўтган сари Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган қаҳрамонликнинг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда» деб номланган видеороликда давлат раҳбари Иккинчи жаҳон уруши йилларида 14 нафар етим болани ўз тарбиясига олган тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудовлар кўрсатган қаҳрамонликнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтган, тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш учун Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган «Халқлар дўстлиги» деб номланган ёдгорлик ансамблини пойтахтимиз марказидаги майдонга қайтариш адолатли бўлишини, Тошкентнинг Шайҳонтохур туманидаги кўчага Шомаҳмудовлар номи қайтарилишини айтиб ўтади.

Шу йилнинг 28 апрель куни «Xabar.uz» мухбири Фаррух Алиев майдондаги қурилиш жараёнидан фоторепортаж тайёрлаган эди. Мухбиримиз кеча, 4 май куни воқеалар ривожини ўз кўзлари билан кўриб, буни фотосуратларга акс эттириб қайтди. Қуйидаги фоторепортаж айнан шу ҳақда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг