Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сизга нима бўлди, йигитлар?! Куёв «турецкий» сарпо жўнатишмагани учун тўйни бекор қилди (видео)

Сизга нима бўлди, йигитлар?! Куёв «турецкий» сарпо жўнатишмагани учун тўйни бекор қилди (видео)

Фото: «Instarix»

Интернет оламида «Ёшлар» телеканали томонидан тайёрланган лавҳа катта шов-шувга сабаб бўлди. Унда арзимас сабабларга кўра ажрашиб кетаётган оилалар муаммоси кўтарилади. Видеолавҳанинг энг қизиқ қисми айрим ёшларнинг унаштирилиб, ФҲДЁда никоҳни расмийлаштириб, тўйга қадар ажрашиб кетгани бўлди.

Айниқса бўлажак куёвнинг Туркияда ишлаб чиқарилган сарполар ўрнига ўзимизда тайёрланган кийимлар жўнатишгани учун онаси билан бирга тўйни тўхтатгани, ўзи хоҳлаган сарполарни жўнатишмагани учун келин томонни «пасткашлар» деб атагани эътиборга молик.

Лавҳада келин томонни пасткаш дея баҳолаган «ғурури баланд» йигитнинг юзи яширилган.

Табиийки, виртуал оламнинг аксарият фойдаланувчилари йигитнинг бу ишини қаттиқ қоралаганлар. Аммо бу ҳолатни, яъни йигитнинг бемалол интервью беришини саҳналаштирилган, дея баҳолаганлар ҳам анчагина.

(Видеолавҳа овозини эшитиш учун сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, овозни ёқиш режимига ўтинг)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг