Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўй ва маросимлар ўтказилиши қатъий назоратга олинади

Тўй ва маросимлар ўтказилиши қатъий назоратга олинади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 589-сонли қарорига мувофиқ, “Оқилона истеъмол” (Save Food) дастури доирасида тўйлар, маросимлар ва оилавий тадбирлар белгиланган тартиб асосида назоратга олинади.

2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинди. Бу даврда ортиқча исрофнинг олдини олиш, аҳолига етарли ва сифатли озиқ-овқат етказиб бериш чоралари амалга оширилади.

Қарорга асосан, тўй ва маросимлар:

  • 2019 йилда тасдиқланган низом асосида ўтказилади;
  • Оилавий тадбирларда — 200 нафаргача;
  • Ош маросимида — 250 нафаргача меҳмон қатнашиши мумкин;
  • Қўшалоқ тўйлар ва хашарларда — 250–300 нафаргача.

Миллий анъаналаримизга тўғри келмайдиган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган урф-одатлар ва шоу тадбирлар тақиқланади. Жумладан: “Куйов навкари”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва бошқалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг