Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани очиқланди

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани очиқланди
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 27 451 та ҳолат бўйича 19,7 млрд сўм мукофот тўланган.
 
Ўзбекистонда йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
 
Билдирилишича, 2025 йилнинг ўтган 7 ойи давомида "Солиқ" мобил иловасининг "Солиқ ҳамкор" тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 988 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
 
57 672 таси харид чеки бермаслик;
 
2 278 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
 
145 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
 
3 893 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
 
Қайд этилишича, мурожаатларнинг 31 423 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган. Мурожаатлар асосида 25 924 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,9 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг