Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суғд вилояти ҳокими Самарқанд вилояти ҳокимига қимматбаҳо совға юборди

Суғд вилояти ҳокими Самарқанд вилояти ҳокимига қимматбаҳо совға юборди

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

1 март куни Самарқанд вилоятининг «Жартепа», Суғд вилоятининг «Саразм» ўтказиш пунктлари ўз ишини тиклади. Самарқанд – Панжакент оралиғида А-377 халқаро автомобиль йўли яна очилди.

7 март куни Самарқанд шаҳрида икки халқнинг буюк вакиллари — Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийга ёдгорлик ўрнатилди. Шу куни «Жартепа» ўтказиш пунктида Ўзбекистон Президентининг Тожикистон Суғд вилоятига совғаси — Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган автобус топширилди.

Кеча, 10 март куни эса Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраевга «Саразм-Жартепа» ўтказиш пункти орқали қимматбаҳо совға юборди, дейилади вилоят ахборот хизмати хабарида.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти ва Суғд вилоятининг Панжакент шаҳри ҳокимликлари вакиллари икки халқ ўртасидаги муносабатлар кун сайин мустаҳкамланиб бораётгани, янги давр талаблари асосида ривожланаётганини эътироф этишди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур қимматбаҳо совға нима эканига ойдинлик киритмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг