Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ноқонуний қурол сотган шахс ушланди

Сурхондарёда ноқонуний қурол сотган шахс ушланди

Фото: «Спутник»

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги «Хўжақия-2» маҳалласида яшовчи Нафсин Муллаев (исм-фамилия ўзгартирилган) ов қуролини 200 минг сўмга қонунга хилоф равишда сотаётганида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланди.

Н.Муллаевнинг «ИЖК» русумли бир стволли, 20 калибрли ҳужжатсиз ўқотар қуролни қаердан олгани ва қандай мақсадда пуллашга урингани ИИБ ходимларини қизиқтириб қолди, дейилади ЎзА хабарида.

Айни пайтда Н.Муллаевга нисбатан Ўзбекистон Републикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб кетиш керак, Ўзбекистонда қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга зид сақлаш, унга эгалик қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг