Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ташкилотларда янги хизмат йўлга қўйилади

Ташкилотларда янги хизмат йўлга қўйилади

Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолияти ташкил этилади

Ҳукумат қарори (819-сон, 24.12.2025 й.) билан «Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида» ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиши ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт.

Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:

- кириш йўл-йўриғи ва иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш;

- иш жойидаги стажировка ва билимларни текшириш;

- ходимларни бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш.

Иш берувчи ҳар йили 20 январгача ЯММТ ИДАКга қуйидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди: 

- меҳнат шароити тўғрисидаги маълумотлар;

- зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёз ва компенсациялар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;

- бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ва касб билан боғлиқ касаллик 1-маротаба аниқланган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар.

Ташкилотларда маъмурий-жамоатчилик назорати ташкил этилиши керак.

Маъмурий-жамоатчилик назорати қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- 1-босқич – бўлинма ва бўлимларнинг (цех) участкаси, смена, бригадада;

- 2-босқич – бўлинма, бўлим, ишлаб чиқариш ёки ташкилот участкасида;

- 3-босқич – ташкилотда умумий.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг