Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар улуши очиқланди

Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи меҳнатга лаёқатли экани маълум бўлди. Меҳнатга лаёқатдан катталар эса салкам 12 фоизни ташкил этмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига доимий аҳоли сони 37,9 млн кишини ташкил этган.
Доимий аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:
- меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 12,2 млн киши (32,2 %);
- меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 21,2 млн киши (56 %);
- меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,5 млн киши (11,8 %).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион кишига яқинлашгани ҳақида хабар берганди. Аҳоли сони ўртача 1,7-1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter