Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкент ИЭС» мансабдорларига чора кўрилади

«Тошкент ИЭС» мансабдорларига чора кўрилади

Фото: Eco.gov.uz

Жорий йилнинг 23–31-январ кунлари Экология вазирлиги томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчасида жойлашган «Тошкент ИЭС» (иссиқлик электр станцияси) фаолияти текширилди.

Текширув давомида корхонада газ асосий ёқилғи ҳисоблангани, шунингдек, қўшимча ёқилғи сифатда мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқланди. Шу сабабли Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплаган.

Текширув натижаларига кўра иссиқлик электр станциясига атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 млрд 23 млн сўм (атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 759 млн, нефт маҳсулотлари билан ерни ифлослантирганлик учун 264 млн) миқдорида компенсация белгиланди.

Бундан ташқари, ИЭСга аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 16 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилди.

Айни дамда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ИEС мансабдор шахсларига тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг