Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ тизимида янги тайинловлар

Тошкент шаҳар ИИББ тизимида янги тайинловлар

Фото: «GUVD.uz»

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот мультимедиа маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи — бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби этиб Бахтиёр Мирсагатович Иноғомов тайинланди.

Б.Иноғомов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2002 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Иш фаолияти давомида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар телерадиоканали» ЁАЖ, «Тошкент телерадиоканали» ДУКда телебошловчи, катта муҳаррир ва бош муҳаррир ҳамда «Миллий» телеканалида директор лавозимларида меҳнат қилган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Шунингдек, Ирина Владимировна Сайфутдинова Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари — бош муҳаррири лавозимига тайинланди.

И.Сайфутдинова 1974 йил Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1997 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Ватанпарвар» газетасида мухбир, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида бўлим мудири лавозимларида меҳнат қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг