Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрида совуқ сув нархи оширилади

Тошкент шаҳрида совуқ сув нархи оширилади

Фото: «Asr.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 29 январдаги декларацияси билан «Сувсоз» давлат унитар корхонаси жорий йилнинг 14 февраль кунидан совуқ сув учун нархларни оширади. Бу ҳақда корхона сайтида хабар берилди.

Тошкент аҳолиси учун бир куб метр совуқ сув нархи 190 сўмдан 195 сўмга, канализация хизматлари эса 155 сўмдан 162 сўмга оширилади.

Ҳисоблагич бўйича тўлов амалга оширишда марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда 1 метр куб нархи 625 сўм (ҳозир — 500 сўм), марказлашган иссиқ сув таъминотисиз — 460 сўм (ҳозир — 395 сўм).

Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир куб метр сув нархи 345 сўмдан 460 сўмга, канализациясиз уйларники 190 сўмдан 295 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар совуқ сув нархлари 2017 йилнинг 21 июлида оширилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг