Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ИИБ: «Ўзбекистондан чиқиб кетган шахсларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинмоқда»

Тошкент вилояти ИИБ: «Ўзбекистондан чиқиб кетган шахсларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинмоқда»

Иллюстратив сурат.

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиб, қидирувда бўлган шахсларнинг амнистия қўллашга розилик аризалари олиниб, уларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси. Вилоят ички ишлар бошқармасининг хабарида қидирувда бўлган икки нафар фуқаро ҳақида маълумот келтирилади.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди томонидан жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун 2012 йил 15 ноябрь кунида қидирув эълон қилиниб, Бекобод шаҳар ИИБ томонидан қидирувда бўлган, 1992 йилда туғилган Сурайё Одилжоновна Тулибоева хозирги вақтда Тожикистон Республикаси, Конибодом шаҳрида яшаётганлиги аниқланиб, ундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2012 йил 5 декабрь куни чиқарилган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан розилик аризаси олинган.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди томонидан жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун 2013 йил 10 август кунида қидирув эълон қилиниб, Бекобод шаҳар ИИБ томонидан қидирувда бўлган, 1972 йилда туғилган, Виталий Александрович Сорокин ҳам хозирда Тожикистон Республикаси, Душанбе шаҳрида яшаётганлиги аниқланиб, ундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2013 йил 12 декабрь куни чиқарилган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан розилик аризаси олинган.

Маълум қилинишича, Ҳар икки айбланувчиларга нисбатан амнистия қарори тадбиқ этилиб, уларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинган.

Тошкент вилояти ИИБнинг хабарида Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиб, қидирувда бўлган бошқа шахсларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилиниши ёки қилинмаслигига ойдинлик киритилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг