Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилади

Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилади

Фото: «Norma.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 250-қарори билан «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (хизмат) авиациясининг замонавий аэропорт мажмуасини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, «Тошкент-Шарқий» аэродроми Мудофаа вазирлиги тасарруфидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилган. Компания айрим вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Тошкент-Шарқий» аэродромининг бинолари, иншоотлари ва лойиҳа майдонини, шунингдек, қурилиш зонасига кирмайдиган ҳудудларни аниқлади. Аэродром базасида фуқаролик (хизмат) авиациясининг замонавий аэропорт мажмуасини қуриш ишлари бошланди.

«Норма» нашрининг хабарига кўра, янги аэропорт қурилиши учун нафақат аэродром бинолари, иншоотларининг тегишли ҳудуди ҳамда уларда ўрнатилган ускуналар ва муҳандислик коммуникациялари, балки Мудофаа вазирлигининг 94 ва 122-ҳарбий шаҳарчалари (Тошкент вилояти Қибрай тумани), шунингдек, «Тошкент механика заводи» АЖнинг бинолари ҳамда иншоотлари тегишли ҳудуди билан ажратилди.

Аэродром ва ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида жойлашган, бироқ қурилиш зонасига кирмайдиган объектлар Тошкент вилояти ҳокимлигига текин берилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31 мартдан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг