Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

18 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди, дея ёзмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент фармони билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

Вилоят ҳокими Д. Ҳидоятов лавозимидан озод этилди.

Айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Мурод Азимов Қашқадарёга ҳоким бўлгач, Мирзаев Қашқадарёдан кетганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг