Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 2300 ўринли «Олтинтепа» жоме масжиди очилди (фото)

Тошкентда 2300 ўринли «Олтинтепа» жоме масжиди очилди (фото)

Фото:«Muslim.uz»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек «Олтинтепа» жоме масжиди кишилар учун жуда ҳам қулай шаклда қайта бунёд этилди. 2016 йил август ойида қурилиш ишлари бошланган эди. Масжид икки йилу тўрт ой деган-да ҳашар йўли билан битказилди. Масжид маҳобатли мовий гумбаз, кенг хонақоҳлар, сўлим ҳовлига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 2300 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

Фото:«Muslim.uz»

Бугун, 6 декабрь куни «Олтинтепа» масжиди қайта қурилиши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди. Унда уламолар, имом-домлалар, намозхонлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-порталида хабар берилди.

Фото:«Muslim.uz»

Муфтий Усмонхон Алимов мана шундай бунёдкорлик ишлари жорий йилда биргина Тошкент шаҳрида 9 та жомеда амалга оширилгани, 12 та масжид капитал таъмирлангани, айримларида қурилиш ишлари давом этаётганини билдирди. Айниқса, пойтахтимиздаги «Сузук ота» ва «Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф» мажмуаларида бунёдкорлик ишлари изчил давом этаётганини алоҳида қайд этди.

Фото:«Muslim.uz»
Фото:«Muslim.uz»
Фото:«Muslim.uz»



Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг