Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда давлат стоматология поликлиникалари сотувга қўйилди

Тошкентда давлат стоматология поликлиникалари сотувга қўйилди

Фото: Давлат рақобат қўмитаси

Тошкент шаҳридаги иккита стоматологик клиникани сотувга қўйилди. «Spot»га таяниб, «Дарё» нашри хабар берди.

Тошкент шаҳридаги 2-сонли ҳамда 4-сонли стоматологик поликлиникаларнинг бино ва иншоотлари сотувга қўйилган.

Биринчи объект Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4 даҳасида жойлашган. Умумий майдони 0,40 — гектар, бинолар 1,4 минг квадрат метрни эгаллаган. Нархи — 6,5 миллиард сўм.

Иккинчи объект Яшнобод туманидаги Каримов кўчасида жойлашган. Умумий майдони — 0,14 гектар, бинолар эгаллаган майдон — 1 минг квадрат метр. Нархи — 4,9 миллиард доллар.

Поликлиникалар Ўзбекистон Президентининг «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ сотилмоқда.

Тўлов шартлари ва амалиёти ҳақида батафсил маълумотлар билан Давлат рақобат қўмитасининг веб-сайти орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг