Тошкентда «катта эксперт» 10 минг доллар билан қўлга тушди
Пойтахтдаги нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти МЧЖ раҳбарига ўзига хос усулда «кўмак» бермоқчи бўлди. У танишлари орқали Самарқанддаги банклардан биридан 1 млрд 250 млн сўм кредит олиб беришни ваъда қилиб, «хизмати» эвазига 10 минг АҚШ доллари сўраган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, банк ходими сўралган пулни тамагирлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter