Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда контрабанда йўли билан кучли наркотик олиб кирганлар ушланди

Тошкентда контрабанда йўли билан кучли наркотик олиб кирганлар ушланди

Фото: «Guvd.uz»

2017 йил 26 декабрда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛКК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси Шайхонтоҳур туман бўлими ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дориларни тарқатиш билан шуғулланган уюшган гуруҳни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди.

1986 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркор А.А., 1967 йилда туғилган И.Ў. ҳамда 1985 йилда туғилган Х.Х. уюшган гуруҳ томонидан 1986 йилда туғилган К.Ш.га кучли таъсир қилувчи модда ҳисобланган 1 500 дона «Трамадол» таблеткаларини жами 3 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Ушбу таблеткалар чет элда ишлаб чиқарилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига контрабанда йўли билан олиб келинган ҳамда ҳеч қандай сифат сертификатига эга эмас.

Шунингдек, тезкор қидирув ходимлари томонидан И.Ў.нинг иш жойи кўздан кечирилганда умумий оғирлиги 1,27 граммга тенг марихуанна сақланаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-модда 1-қисм (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар), 186-модда 3-қисм «б» банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш), 2511-модда 3-қисм (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш), 190-модда 2-қисм «б» банди (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг