Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентга олиб келинаётган 200 кг яроқсиз гўшт ёқиб юборилди

Тошкентга олиб келинаётган 200 кг яроқсиз гўшт ёқиб юборилди

Қашқадарё вилояти ИИБ ППXваЖТСБ Карантин бўлинмаси ходими сафдор Н.Шодмонов ветеринария бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси соат 01.00 ларда «Қашқадарё-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган Қарши шаҳрида яшовчи Н.Самадов бошқарувидаги «Эсперо» автомашинаси тўxтатилди.

ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабар беришича, машина юк хонаси кўздан кечирилганда, келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган, бир неча қора целлофан пакетларга ўралган жами 200 кг ҳайвон гўштлари борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида, Чироқчи туман ветеринария лаборатория экспертизасига топширилиб, ушбу гўшт маҳсулотлари лаборатория томонидан истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли тартибда йўқ қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг