Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир қатор йўналишларга янги автобуслар қўйилди

Тошкентда бир қатор йўналишларга янги автобуслар қўйилди

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга қарашли автобус саройлари тасарруфидаги йўналишларга янги автобусларни бириктириш, ҳаракат таркибини янгилашда аввало йўловчилар оқими, транспортга бўлган талаб ҳисобга олинмоқда.

Сўнгги келтирилган катта сиғимли «MAN» русумли автобусларнинг яна 5 таси 93-«Қўйлиқ-1 мавзеси – Юнусобод 9 мавзе» йўналишига қўйилди. 14 ҳаракат жадвали билан йўналиш автобус билан тўлиқ таъминланди. Ушбу йўналишдаги автобуслар қарийб 80 фоизга янгиланди.

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматига кўра, 67-«Юнусобод 19-мавзе – Халқаро аэропорт» йўналишига эски «Isuzu» русумли автобуслар ўрнига 8та жадвал асосида ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли янги автобуслар бириктирилган.

Автобуслар бугун 2 апрелдан йўловчиларга хизмат қила бошлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг