Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод депутатлар томонидан илгари сурилади

Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод депутатлар томонидан илгари сурилади

Фото: Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi

Шавкат Мирзиёев айни вақтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари туман ва шаҳарлар ҳокими лавозимига тайинлаш борасида амалга ошириладиган янгилик ҳақида гапирди.

— Биз ўтган даврда етарли тажриба тўпладик ва келгусида қуйидаги ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширамиз.

Биринчидан, маҳалла – том маънода жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айланиши учун барча шароитларни яратамиз.

Шу мақсадда, аввало, маҳалла тизимининг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилади, уни молиялаштириш манбалари ва тартиби такомиллаштирилади.

Бундан ташқари, маҳаллада фуқаролар учун давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, давлат органларига маҳалладан туриб мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Иккинчидан, туман, шаҳар, вилоят вакиллик ва ижро ҳокимияти тизими қайта кўриб чиқилади.

Келгусида, туман ва шаҳар кенгашларида камида 2-3 нафар депутат доимий асосда ишлайдиган тартиб жорий этилади. Улар муаммоларни маҳаллабай ўрганиб, ечимини Кенгаш муҳокамасига киритади.

Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг