Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туринда антифашистлар намойиши тарқатиб юборилди (видео)

Туринда антифашистлар намойиши тарқатиб юборилди (видео)

Фото: «Euronews»

Бугун, 23 февраль куни Турин полицияси шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида ўтадиган ўта сўл сиёсий ҳаракатнинг митингига норозилик билдириб чиққан антифашистлар намойишини тарқатди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Хабарда норозилик акциясида радикал ёшлар ташкилотининг 500 нафар аъзоси иштирок этгани айтилади. Улардан иккитаси ҳибсга олинган. Шунингдек, тўқнашувларда тўрт нафар полициячи жароҳат олгани маълум қилинган. 

Намойишчилар полицияга тош, шишалар, портловчи моддалар, ёғоч парчалари солинган пакетларни улоқтирганлар. Полиция эса сувпуркагичлар, кўздан ёш оқизувчи газ ва таёқларни ишга солганлар.

Ушбу воқеа Италияда янги ҳукуматни шакллантиршга хизмат қиладиган умумий парламент сайловлари арафасида бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг