Турсинхон Худайбергенов орден билан мукофотланди
Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Турсинхон Худайбергенов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Худайбергенов Оролбўйи минтақасини ҳар томонлама ривожлантириш, ҳудуд инфратузилмасини такомиллаштириш, экологик ҳолатини яхшилаш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш йўлидаги ибратли ишлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати мукофотланган.
Турсинхон Худойбергенов (1951 йилда туғилган) — Тошкент педагогика институти (1974 йил) ва СССР ИИВ Академияси (1982) битирувчиси. 1974−1999 йилларда ИИВда турли лавозимларда ишлаган. 1999−2001 йилларда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, 2001−2006 йилларда — президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси, 2006−2010 йилларда эса Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter