Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Улар миллатга хиёнат қилди» – Шавкат Мирзиёев

«Улар миллатга хиёнат қилди» – Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув давомида оғриқли масалаларга тўхталди.

– Оилалар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун маблағ бериш таклифимга ҳамма инфляциядан қўрқиб, пул бериш керак эмас, деди. Аввалгидек, қоғозда «ривожланяпмиз» деб рақамни ёзиб, ўтирмаймизку, одамларга имкон бериш керак, дедим. «Ҳар бир оила – тадбиркор» лойиҳасининг фойдаси ҳам кўп бўлди, лекин ўғирлаганлар ҳам бўлди. Улар миллатга хиёнат қилди. Қонун – устувор, маблағларни қайтартирдим.  Кўп раҳбарлар тўғри ишлатолмади. Пулни хазм қилолмади...

Оддий шифокор инсон оиласида туғилганман, 5 фарзандли оиланинг боласиман. Мен қишлоқ ҳаётидан узилмаганман. Оёғим ердан узилмаган. Одамларнинг ҳаётини яхшилаш учун жуда кўп таклиф-ташаббус қилдик. Жуда кўп фармон ва қарорлар чиқардик. Аммо унинг тўлиқ ижроси бўйича ҳали мақтанолмаймиз. Қиладиган ишимиз кўп…» – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг