Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус рейслар ташкил этилади

Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус рейслар ташкил этилади

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Умра дастури доирасида Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмасига биноан, мамлакатдаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача зиёратчиларни Умра дастури бўйича Саудия Арабистонига олиб бориш вақтинча тўхтатилган.

Шу муносабат билан 2026 йил 2 мартдан бошлаб “Uzbekistan Airways” Жидда – Тошкент йўналишида махсус репатриация рейсларини амалга оширади. Ушбу рейслар орқали Умра сафарида бўлган фуқаролар босқичма-босқич Ўзбекистонга олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини маълум қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг