Ургутдаги хонадонда «ҳужра» ташкил қилган шахс ушланди
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани «Дўстлик» маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, «ҳужра» ташкил қилган шахс (Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 й.т.) қўлга олинди.
Аниқланишича, унинг махсус диний маълумоти ва тегишли рухсатномаси йўқ. Шунга қарамасдан, моддий манфаатдорлик эвазига, 2011-2016 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар ўғил болага ноқонуний тарзда диний сабоқ бериш билан шуғулланган.
Хабарга кўра, мазкур шахсга нисбатан ЖК 2292-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter