Ушбу ҳафтада ҳарорат 38 даражагача исиб кетиши мумкин
Жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Бугун кундузи республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво шароити сақланиб туради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-26 даража бўлади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 27-32 даражагача кўтарилади.
5-7 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
8 майда республиканинг айрим жойларида, жанубий ва шарқий вилоятлардан ташқари, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
5-8 май кунлари ҳарорат аста-секин кечалари 17-20 даражагача, кундуз кунлари 32-35 даражагача, жанубда 38 даражагача кўтарилади.
6-7 май кунлари шамолда ва чўл ҳудудларда, 8 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4-5 май ва 8 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. 4 майда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 24-26 даража бўлади, 5-8 майда аста-секин 30-35 даражагача кўтарилади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 8 майда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter