Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уйда ўтирган аёлларга ҳам меҳнат дафтарчаси очилади

Уйда ўтирган аёлларга ҳам меҳнат дафтарчаси очилади

Фото: ЎзА

Уйида ишловчи аёлларга ҳам энди меҳнат дафтарчаси очилади. ЎзА хабар беришича, бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда республикамизда 59 минг аёл оғир ижтимоий аҳволда кун кечираётгани, уларни уй-жой, ишсизлик каби муаммолар қийнаб келаётгани таькидланди. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева нутқида бу муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди.

— Президентимиз аёллар масаласига оид бир қанча фармон ва қарорларни тасдиқлади. Натижада энди уйда ўтириб меҳнат қилаётган аёллар ҳам қонуний меҳнат стажига эга бўлиши мумкин. Ҳеч қайси давлатда бундай имтиёз йўқ. Мисол учун, уйда 20-30 та товуқ боқиб ёки томорқасида меҳнат қилаётган аёлларга ҳам меҳнат дафтарчаси очиш мумкин. Улар учун 4-7 фоизли кредитлар берилмоқда. Яқинда тизимимизда 11-46 рақамли ягона ишонч телефони ишга туширилади. Оғир ижтимоий аҳволга тушган, кимдир зўрлик, зўравонлик ўтказаётган, ҳаётида қийналаётган аёллар мазкур рақамга телефон қилишлари мумкин. Уларга малакали мутахассислар томонидан ёрдам берилади, мурожаатлар муаллифи сир сақланиши кафолатланади, — деди Танзила Норбоева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг