Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғил уйида фоҳишахона очган онасини, сўнгра беш яшар укасини ўлдирди (видео)

Ўғил уйида фоҳишахона очган онасини, сўнгра беш яшар укасини ўлдирди (видео)

Фото: «UzNews.uz»

Турмушидан ажраб, икки нафар ўғил фарзандини бир ўзи вояга етказаётган Г.Т. уйида фоҳишахона очиб, осон пул топиш йўлини танлайди. Онасининг мазкур хатти-ҳаракати тўнғич ўғил О.га ёқмайди, шу боис уларнинг ўртасида тез-тез келишмовчиликлар юзага келиб турган. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, шундай келишмовчиликларнинг бирида О. ўз онасининг бошига музлатгич остида турган ғишт билан етти маротаба уради. У бу билан чекланмай жабрланувчини рўмоли билан бўғиб ўлдиради.

О. жиноятини яшириш мақсадида яна бир қотилликка қўл уради. У ўз онасини ўлдирганига гувоҳ бўлиб қолган укаси 5 яшар А.ни ҳам бўғиб ўлдиради ҳамда жомадонга жойлаб, ертўлага яшириб қўяди.

Хабарда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилади. Бироқ «O'zbekiston 24» телеканали лавҳасида ҳам, «UzNews.uz» хабарида ҳам воқеа қачон ва қаерда содир бўлганига ойдинлик киритилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг