Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzpaynet» МЧЖ тугатилади

«Uzpaynet» МЧЖ тугатилади

Фото: «Xabar.uz»

Халқ банки ва «Микрокредитбанк»ининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан Халқ банки ва «Микрокредитбанк»ни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишилари белгилаб берилди.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қишлоқ жойларида оилавий ва кичик тадбиркорлик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва қуён етиштиришни ривожлантиришга ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик беришда мазкур банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш топширилди.

Қарорга мувофиқ, «Uzpaynet» МЧЖ тугатилади ва Халқ банкида жисмоний шахслардан етказиб берувчилар олдидаги ўз пуллик мажбуриятларини бажариш учун тўловлар қабул қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича таркибий бўлинма тузилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг