Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Бизнесга биринчи қадам”ни МКБАНК билан қўйинг!

“Бизнесга биринчи қадам”ни МКБАНК билан қўйинг!

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятига қаратилган ҳар қандай тўсиқларга муросасиз бўлиш, инвестициявий жозибадорликни оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг соҳага бўлган юксак эътибори натижасида юртимизда “тадбиркор бўламан”, деган инсонлар сони орта бошлади. Соҳа йилдан йилга ривожланиши ортидан тадбиркорликнинг турли йўналишларига жадал кириб келаётган юртдошларимиз кўпайиб боряпти. Керак бўлса, битта маҳаллада ўнлаб тадбиркор иш бошлаяпти. Бунда эса уларга банклар томонидан тақдим этилаётган кредитлар ёрдам бермоқдаки, ўз бизнесини бошлаш истагидаги аҳоли учун кенг имкониятлар эшиги очилган. 

Бунга “Микрокредитбанк” АТБ томонидан тақдим этилган “Бизнесга биринчи қадам” микроқарзини мисол қилиб келтириш мумкин. Микроқарз муддати 24 ойдан 36 ойгача, йиллик 27-28% гача тақдим этилади. 

Шунингдек, мазкур кредит 1-босқичда базавий ҳисоблаш миқдорнинг 20 баробарагича, 2-босқичда эса базавий ҳисоблаш миқдорнинг 35 баробарагича ажратилади. 

“Бизнесга биринчи қадам” микроқарзини расмийлаштиришда ўзингиз учун қулай бўлган муддатни танлашингиз ва зарур суммани олишингиз мумкин. 

Банк томонидан бугунга қадар 7 трлн. сўм кредитлар ажратилган бўлиб, шундан 266,4 млрд. сўми “Бизнесга биринчи қадам” микроқарзига тўғри келади. 

Яна бир эътиборли жиҳати, “Микрокредитбанк” АТБ чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликка жалб этиш мақсадида хорижий молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. 

Банк 2025 йил давомида чет эл молия институтларидан жами 260 млн. АҚШ доллари миқдорида ресурс жалб қилишни режалаштирган. Ушбу режанинг амалий ифодаси сифатида Сингапурнинг “Olam Global Agri [Treasury] Pte Ltd” компанияси билан 15,8 млн АҚШ долларлик савдони молиялаштириш битими имзоланди ва маблағ жалб қилинди. 

Мазкур ресурс ҳисобидан хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, инновацион ташаббусларни молиялаштириш кўзда тутилган. 

Микрокредитбанк томонидан 2025 йилда кичик ва ўрта бизнесга 5,4 трлн. сўм ва дастурлар доирасида 2,9 тлрн сўм кредит ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 315 млрд. сўми “Бизнесга биринчи қадам” доирасига йўналтирилади. 

Кредит рейтингини “ўрта” тоифадан “яхши” тоифага ўтказишда банк 38,6 мингта потенциал мижозлар билан тадбиркорликка жалб қилиш юзасидан тарғибот ишлари ўтказилди. Ушбу мижозлардан 8,1 минг нафари тадбиркорлик қилиш истагини билдиришди ва уларнинг 1,6 мингтасига 46,4 млрд. сўм кредит ажратилди. 

2025 йил сентябрь-декабр ойларида банк томонидан кичик ва ўрта бизнесга 2,1 трлн. сўм, шундан дастурлар доирасида 1,2 трлн. сўм кредит ажратилади. Жумладан, улардан 108,7 млрд. сўми “Бизнесга биринчи қадам” микроқарзига тўғри келади. 

Аҳамиятлиси, мазкур микроқарзни расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ҳам олиши мумкин. 

 МКБАНК билан бизнесингизни осон бошланг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг