Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир депутатлар олдида ноқулай аҳволга тушиб қолди

Вазир депутатлар олдида ноқулай аҳволга тушиб қолди

Ҳукумат соатида Қурилиш вазирининг ахборотини эшитиш чоғида вазир «Қишлоқ қурилиш инвест» компанияси томонидан қилинаётган ноқонуний ишларга жавоб беришда жуда ноқулай аҳволга тушиб қолган. «Қишлоқ қурилиш инвест»нинг бош директори Қ.Ҳошимбеков эса гапни олиб қочган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев телеграмдаги каналида ёзди.

«Лекин бир гуруҳ депутатлар инвест қурдираётган уй жойларни жойида бориб ўрганиш ва кимлар бу уйларни олаётганлигини текширишга келишиб олишди, вазир эса шароит яратиб берадиган бўлди», — деб ёзди депутат.

«Спикер ўринбосари С.Отамуратов «Қишлоқ қурилиш инвест» бош директори Қ.Ҳошимбековдан «Нима учун сизнинг ходимларингиз Парламент вақти кўрсатувида аризачиларнинг аризасини ўрганиш бўйича ўтказилган жараёнда интервью беришдан қочиб кетди?» деб сўрагани ҳам вазият қанчалик оғир эканлигини билдиради. «Парламент вақти» кўрсатуви «Ўзбекистон 24» каналида берилганди... Хуллас, Ҳукумат соатида аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш борасида Қурилиш вазири билан бўлган савол-жавобдаги баҳсли вазият ҳақида тез орада тўлиқроқ билдираман. Буёғи қизиқ кетаяпти», — дейди Расул Кушербаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг